Агарда АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп «битта Хитой» сиёсатидан воз кечса, расмий Пекин ундан қасос олиши мумкин. Бундай огоҳлантириш Хитой газеталарида, жумладан, The Global Times’да акс этди.
Хитой расмийлари АҚШнинг янги раҳбарияти Тайванни тан олишидан чўчимоқда, дейилади мақолада.
«‘Битта Хитой’ принципига риоя этилиши — ХХРнинг эркалиги эмас, — дейилади материалда. — АҚШнинг ҳар бир президенти, агар Хитой-АҚШ муносабатларини керакли даражада ушлаб туришни хоҳласа, Осиё-Тинч океани минтақасида шаклланган бу тартибни ҳурмат қилиши керак».
«Агар Трамп, мансабга келгач, бу сиёсатдан воз кечса, халқимиз ҳукуматимиздан қасос олишни сўрайди. Бу музокаралар мавзуси эмас», — қўшимча қилади муаллиф.
Тайвань етакчиси Цай Инвэнь Республикачи сиёсатчилар билан учрашиш учун АҚШнинг Хьюстон шаҳрига ташриф буюргани хитойлик журналистларнинг хавотирига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)