Жуда ҳам реалистик ранглар, Active HDR ва Dolby Vision формати қўллаб-қувватлаш имкони, минималистик дизайн — LG’дан 2017 йилда тақдим этиладиган янгиликлар юқори синфдаги UHD-телевизорлари учун янги стандартларни ўрнатмоқда.
LG Electronics’дан Nano Cell технологияси асосидаги Super UHD янги телевизорлари Лас-Вегасдаги CES 2017 кўргазмасида LCD-экранларда бугунги кунда рангларни узатишнинг энг ривожланган технологиялари имкони туфайли тасвир сифатининг янги даражасини тақдим этади.
LG’дан Nano Cell технологияси асосидаги Super UHD телевизорларнинг учинчи авлоди тасвирни максимал реаллик ҳолатда тақдим этиб, барча ранг турини жуда ҳам аниқликда ва анча кенг бурчакда кўриш имконини беради. LG’дан Super UHD телевизорларнинг барча моделлари Active HDR ва Dolby Vision форматини қўллаб-қувватлайди, бу эса HDR-форматларнинг умумий рўйхатини кенгайтириш ҳамда фойдаланувчига юқори сифатнинг HDR-контенти бутун спектрига кириш имконини тақдим этади. LG’дан SmartTV’га мўлжалланган web OS сезиш платформасининг сўнгги нусхаси ва товушнинг Siper UHD телевизорларидаги ҳар бир моделларидаги ингичка корпуснинг ажойиб дизайни билан биргаликда истеъмолчиларда энг қулай вариантни танлаш учун ҳеч қандай қийинчилик юзага келиб чиқмайди. Бу уларнинг барча талаблари ва кутишларига тўла жавоб беради.
Nano Cell технологияси асосидаги LCD-экранлар бошқа моделлардан диаметри тахминан бир нанометр бўлган ҳамда ҳажм жиҳатидан бир хил бўлган зарраларнинг ишлатиши туфайли устун туради. Бу бошқа, жумладан, Quantum Dot технологияси бўйича яратилган эрканларга қараганда анча кенг кўриш бурчагида барча ранглар турини аниқ етказиб бериш имконини беради. LG’дан Nano Cell технологияси асосидаги ҳамда катта телевизорларга ажойиб тарзда мос тушувчи Super UHD юқори кенгликдаги экранлари анча кенг кўриш бурчагини сақлаган ҳолда яхши ранг узатиш сифатини таъминлайди. Шунинг учун томошабин ранг турларида деярли фарқ сезмайди. Бу ҳолат у қаерда бўлмасин — телевизор олдидами ёки унга 60 даражада бўлган бурчак остидами, бу ҳолат юз бермайди.
Nano Cell технологияси бундай натижага керагидан ортиқ узунлик ёруғлик тўлқинларини қамраб олиш туфайли эришган. Бу экранда кўрсатилувчи ранглар тозалигини ошириш орқали амалга оширилади. LG’дан янги LCD-экранлари ёруғликни ўзига тортиб олиш имконияти туфайли алоҳида рангларни анча яхшироқ аниқликда узатиб, уларни асл визуал контент яратувчиси қандай кўрган бўлса, шундай ҳолда тақдим этади. Масалан, оддий телевизор экранидаги яшил ранг бошқа узун тўлқинлар ранги — сариқ ёки кўк билан аралашиб кетиши мумкин. Бунинг оқибатида бошланғич ранг хиралашиб, сариқ ёки мовий тусга киради. LG’дан Nano Cell технологияси бошланғич рангни йўқотиш эҳтимоли, тасвир беқарорлиги ва ранг узатишнинг ёмонлашуви каби бошқа муаммоларни жиддий пасайтиради. Шунингдек, Nano Cell экрандаги рангли шуълани камайтириб, тасвирнинг юқори сифатини экран кўплаб ёруғлик манбалари билан ўралган ҳолда ҳам сақлаб қолиш имконини беради.
LG’дан Nano Cell технологияси асосидаги Super UHD телевизорларида тасвирнинг ажойиб сифатини баҳолаган визуал контент ва ранг билан ишлаш бўйича соҳа Голливуд эксперти Technicolor компанияси LG билан ҳамкорликда лойиҳа бошлади. Унинг мақсади — кинематографчилар ниятига мос тушадиган телевизор экранида тасвир сифатига эришишдан иборат. Уй киноси мухлислари Technicolor компаниясининг 100 йиллик ранг узатишнинг илғор технологиясини ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш бой тажрибасидан «Экспертли режим» ёрдамида фойдаланишлари мумкин. У LG’дан Super UHD телевизорларида рангларни максимал даражадаги аниқлик билан етказиб беришга мўлжалланган. Икки компаниянинг бу ҳамкорлиги LG’дан амалга ошириб бўлинган 4K-телевизорлари ранг узатиш технологияларига асосланган бўлиб, улар рангларни Technicolor юқори стандартлари билан бир хилда тақдим этиши мумкин. Бу Голливуддаги аксарият киностудияларда қабул қилинган.
Бундан ташқари, LG’нинг Nano Cell базасидаги янги телевизорларида Ultra Luminance технологияси амалга оширилган. У тасвирнинг ёрқинлиги ва бир-биридан кескин фарқ қилишини таъминлайди. Янги телевизорлар кўплаб HDR-форматлар, жумладан, DolbyVision (SB), HDR 10 ва Hybrid Log Gamma, ёки HLG’ни ҳам қўллаб-қувватлайди. Бундай кўпқирралилик HDR Effect янги функцияси билан тўлдирилган. У тасвир сифатини SDR-контентни ишга туширганда яхшилайди. SDR-тасвирлар HDR Effect’да кадрма-кадр қайта ишланади, бу эса алоҳида қисмларнинг ёрқинлигини ошириш, бир-биридан фарқ қилинишини яхшилаш ва бутун тасвирнинг тиниқлигини таъминлайди.
LG’дан Super UHD янги телевизорлари BT.2020 стандартига мос келиш ва миллиарддан ортиқ эҳтимолий ранг турларини узатиш имкони Active HDR ва Dolby Vision форматини қўллаб-қувватлаш имкони билан тўлдирилган, бу уларга асосий суратнинг кучайтирилган ёрқинлиги ва кўплаб хиралаштирилган деталларни таъминлаш учун кейинги авлод HDR-контентини намойиш этишга замин яратади. Телевизор Active HDR функцияси билан HDR-тасвирни кадрма-кадр қайта ишлаш ва керакли пайтда динамик маълумотларни киритиши мумкин. Бунинг натижасида томошабин бошланғич HDR-контент динамик ва статистик маълумотларга эгалигидан қатъи назар жуда сифатли тасвирни олади.
LG’дан Smart TV учун web OS сезгир платформасининг сўнгги нусхаси туфайли премиум-синфдаги LG телевизорларининг барча қатори фойдаланувчи учун жуда ҳам қулай бўлди. LG’дан web OS 3.5 операцион тизими кўплаб янгиланишлар билан тўлдирилган, улар Magic Remote яхшиланган функцияси ва Magic Link янги функциясини ишлатиш чоғида барча имкониятлардан осонлик билан фойдаланиш имконини беради. Эндиликда томошабинлар бошқарув пультидаги битта тугмани босиш орқали севимли дастурга ўтиш ва шу тариқа 4K тизимининг кўплаб имкониятларидан бирини ишлатиш имконлари бор. Magic Link янги тугмаси керакли контентни тезроқ излаб топиш ва айни дамда экранлар тақдим этилган актёр ҳамда қаҳрамонлар ҳақидаги маълумотга осонлик билан эга бўлиш имконини беради. Magic Zoom яхшиланган функцияси билан эса томошабин тасвирнинг исталган қисмини катталаштириб, қайд қилиб қўйиши мумкин. Бу у маълум бир ҳолатда барча деталларни кўришни истаб қолганида ёрдам беради. Шунингдек, телевизор мобил телефони ёки шахсий компьютерга USB-кабель орқали уланганда VR-контентни 360 даражали бурчакда томоша қилиш ажойиб имкони бор. Magic Remote’дан фойдаланган томошабин эса видеоёзувни олдинга ва орқага қайтариши, тасвирни сичқонча орқали катталаштириб, кичрайтириши мумкин. Бу умумий тасвир ёки алоҳида деталларни яхшироқ кўриш имконини тақдим этади.
LG’дан Super UHD телевизорлари Ultra Slim ўта ингичка форматида ҳамда ўроққа ўхшаш ноёб тагликда тайёрланган. Шунинг учун 55 дюймли SJ9500 моделининг қалинлиги энг ингичка қисмда атиги 6,9 миллиметрни ташкил қилади. Бу эса экраннинг ҳавода турганидек тасаввур уйғотади. LG’дан Super UHD телевизорларининг кўриниши у қаерга ўрнатилганига қарамай — алоҳида тумбадами, ёки катта кўнгилочар марказ қисми сифатими ёхуд деворга осиб қўйилган ҳолдами — исталган уй ичида ажойиб қўшимча бўлади.
«Бизнинг LG’нинг ўз Nano Cell технологияси асосидаги 2017 йилги Super UHD янги телевизорларимиз экранлар ишлаб чиқариш соҳасида инқилоб қилади ва истеъмолчиларнинг LCD-телевизорлар ҳақидаги фикрларини улкан даражага кўтаради, — дея ишонч билдирди Брайан Квон, LG Home Entertainment компанияси президенти. — Nano Cell — бу LG ўз инновацияларини янги технологияларни қўллаш чегараларини кенгайтириш орқали амалга оширишига яна бир мисол. Бу томошабинларнинг доимий ортиб бораётган талабларини қондириш мақсадида амалга оширилди».
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)