Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида мамлакат терма жамоаси ҳамда «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессига атаб ўрнатилган ҳайкал вандаллар ҳужумига учради, деб хабар бермоқда TJournal.
Номаълум шахслар ҳайкалнинг юқори қисмини арралаб кетди. Мазкур воқеа Криштиану Роналду ФИФА талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилиб, The Best мукофотини қўлга киритганидан кейин юз берди.
Жиноятчилар ҳозирча қўлга олинмади, аммо маҳаллий ҳукумат расмийлари ҳайкални тиклаш борасида ишларни бошлаб юборди.
Футболга оид карикатуралари билан танилган Омар Момани мазкур воқеага ўз карикатураси орқали муносабат билдиришга улгурди.
Қайд этиш керакки, «Барселона» форварди Лионель Месси 2015 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилиб, ўз фаолиятидаги бешинчи «Олтин тўп»ни қўлга киритганидан бир кун ўтиб, португалиялик футболчининг Фуншал шаҳридаги ҳайкали вандаллар ҳужумига учраганди. Ўшанда Роналдунинг ҳайкали орқасида «Месси 10» ёзувини ёзиб кетишганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)