Кобулнинг жануби-ғарбий четидаги Доруломон туманида қўш теракт уюштирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Биринчи теракт хавфсизлик бошқармасининг собиқ биноси яқинида, иккинчиси эса Афғонистон парламенти телестудияси олдида амалга оширилди.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, биринчи терактдан сўнг воқеа жойида куч тузилмалари вакиллари тўпланаётганида иккинчи портлаш содир бўлди.
Доруломон туманида Афғонистон ИИВ, ТИВ, парламент, шунингдек, Россия элчихонаси жойлашган.
Изоҳ (0)