Бирлашган Германиянинг биринчи президенти Роман Херцог 82 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда, Deutsche Welle радиосига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
1970 йили Германия христиан-демократик партияси аъзоси бўлган Херцог орадан уч йил ўтиб, сиёсат билан фаол шуғуллана бошлаган.
У 1994–1999 йилларда президентлик лавозимида ўтирган. Бунга қадар эса 1987 йилдан бошлаб конституцион судга бошчилик қилган.
Изоҳ (0)