АҚШнинг Алабама штати, Таскалуса шаҳрида номаълум шахс штат университетининг юридик факультети биноси қаршисида жойлашган Alabama Credit Union банкида одамларни гаровга олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Воқеа жойига полиция, ФҚБ, музокарачилар ҳамда SWAT махсус кучлар взводи етиб келди. Гаровга олинганлар сони ҳамда жиноятчининг шартлари аниқлаштирилмоқда.
Таскалуса полицияси вакили Тина Ричардсоннинг сўзларига қараганда, бўлаётган воқеалар талончиликка ўхшамаяпти. Қуролланган шахс банк биносига маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8:30 да киргани боис у фақат банк ходимларини гаровга олгани тахмин қилинмоқда.
Алабама университети ҳали қишки таътилдан чиққани йўқ, лекин, шунга қарамай, олийгоҳ кампуси хавфсизлик мақсадларида ёпиб қўйилди.
Изоҳ (0)