Хитойда кичик ҳажмли самолётнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Ляонин провинциясида рўй берди. Машғулот ўтказаётган самолёт хусусий учиш академиясига тегишли бўлиб, парвоз бошидан бир неча дақиқа ўтиб Цайху аэропорти ҳудудига қулади.
Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)