Хитой қаттиқ ёқилғида ишлайдиган «Куайчжоу-1А» ташувчи ракетаси ёрдамида учта сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хитой марказий телевидениесида мазкур воқеа ХХР тижорий фазогирлигида янги даврни бошлаб бергани таъкидланди.
Ракета Ганьсу провинциясидаги Цзюцюань космодромидан учирилди. Учиришни Хитой аэрокосмик фан ва саноат корпорациясига (CASIS) бўйсунувчи компания амалга оширди.
Изоҳ (0)