БМТнинг янги бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ташкилотнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида аккредитациядан ўтган журналистлар билан биринчи учрашувини ўтказди. Биринчи иш ҳафтасининг якунларига кўра БМТнинг тўққизинчи раҳбари мажмуанинг учинчи ва тўртинчи қаватларида жойлашган мухбирлар офисларини кўриб чиқди, деб хабар беради «ТАСС».
Жумладан, «ТАСС» офисига ташриф буюрар экан, Гутерриш 50 йил муқаддам — штаб-квартирага Юрий Гагарин ва Валентина Терешкова келган пайтда олинган суратга эътибор қаратди. «ТАСС» мухбири билан суҳбат чоғида Гутерриш ўтган йил ноябрида сайланган бош котиб сифатида Москвага уюштирган сафарини ҳамда унинг доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувини эсга олди.
Журналистлар билан норасмий шароитда мулоқот қилишдан ташқари, Гутерриш матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда. Ташкилот раҳбарининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг билдиришича, анжуман январь ойининг охиригача бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)