Туркияда Россия элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши юзасидан олиб борилаётган иш доирасида беш гумондор ҳибсга олинди. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳибсга олинганларнинг тўрт нафари элчининг қотили Март Олтинтошнинг хизматдошларидир. Улар террорчи гуруҳга аъзоликда гумон қилинмоқда.
Қўлга олинганларнинг бешинчиси Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига аъзолиги айтилмоқда. Тахминга кўра, жиноятнинг амалга оширилишини айнан у назорат қилиб борган.
Изоҳ (0)