Германиянинг Бремерхафен портига йўл олган юк кемаси кучли пўртана вақтида пластик тухумлар солинган контейнерини йўқотиб қўйди. Кейинроқ у Лангеоог ороли соҳилларига чиқиб қолди, деб ёзади TJournal.
Ҳар бир тухумчанинг ичидан кичкина ўйинчоқ ва рус тилидаги йўриқнома чиқди. «Киндер сюрприз»лардан ташқари соҳилдан Lego ўйинчоқларини ҳам топиш мумкин.
Дания ташувчи кемаси бортидан Maersk фирмасининг бешта контейнери денгизга тушиб кетган. Бироқ ҳаво билан тўлдирилган тухум ва пластик конструкторлар сув юзасига чиқиб қолган.
Маҳаллий сайёҳлик бюроси вакилларининг маълум қилишича, ўйинчоқлар чиқиб қолган 500 метрлик пляжни дарҳол пластмассадан тозалаш зарур. Чунки кейинги пўртана уларни яна денгизга олиб кетиши мумкин. Орол расмийлари кутилмаган хазиналарни йиғиш ишларига маҳаллий болалар боғчасини жалб қилишга қарор қилди.
Изоҳ (0)