Франция ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчиси Ироқда ИШИД гуруҳи томонидан теракт уюштириш учун тайёрланган миналаштирилган автомобилга зарба бериб, уни зарарсизлантирди. Бу ҳақда, BFMTV телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Мосул шаҳри яқинида рўй берди. Самолёт Ироқ ҳукумат қўшинлари ер усти операциясини ҳаводан қўллаб-қувватлаётган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)