Боливиянинг жанубий қисмида, Чили чегарасидан 37–38 километр нарида 5,6 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда, Россия Фанлар Академияси Ягона геофизика хизмати Саян-Олтой филиалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маълумотга қараганда, офат эпицентри Чилининг Калама шаҳридан 138 километр шарқроқда жойлашган эди.
Зилзила сейсмологлар томонидан «шиддатли» сифатида баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)