Кучли жала ва «Аксель» довули Болтиқ денгизининг Германия соҳилида 2006 йилдан бери кузатилган энг йирик сув тошқинини келтириб чиқарди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тошқин оқибатида шаҳарлар кўчалари ва у ерда турган айрим машиналар сув остида қолди. Кўча савдогарларининг дўконлари ва айрим тамаддихоналар жиддий зарар кўрди, аммо одамлар орасида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Сув тошқини Киль шаҳридан Польша чегарасидаги Узедом оролига қадар бўлган шаҳар ва қишлоқларни қамраб олган. Айниқса Росток ва Штральзунд шаҳарларида кучли тошқинлар кузатилди, шунингдек, Висмар портида сув сатҳи меъёридан 1,83 метрга юқорироқ бўлди.
Deutsche Welle’га кўра, «Аксель» довули Германиянинг Лангеог ороли яқинидан ўтаётган Reederei Maersk компаниясига (Дания) тегишли бир нечта контейнерларни ағдариб юборган, бунинг оқибатида соҳилга ичига ўйинчоқ солинган ўн минглаб Пасха тухумлари чиқиб қолган.
Изоҳ (0)