АҚШ Давлат Департаменти 5 январь куни Ҳамза бин Ладенни — «ал-Қоида» радикал гуруҳининг 2011 йил майида Покистонда йўқ қилинган марҳум етакчиси Усома бин Ладеннинг ўғлини халқаро террорчилар рўйхатига киритди. Бу унга қарши санкциялар жорий этилишини кўзда тутади, деб хабар беради «ТАСС».
АҚШ маъмурияти хабарига кўра, 2015 йил 14 августида Ҳамза расман «ал-Қоида»нинг аъзосига айланган. Кейинчалик гуруҳ кичик бин Ладеннинг аудиомурожаатини тарқатган. Унда гуруҳнинг янги аъзоси террорчиларни Ғарб мамлакатлари пойтахтларида терактлар уюштиришган чақирган.
2016 йил июлида у бевосита АҚШга таҳдид қилган ва америкаликлар ватанларида ҳам, бошқа давлатларда ҳам террорчиларнинг нишонига айланишини айтган.
Санкциялар доирасида Ҳамза бин Ладеннинг АҚШ юрисдикциясидаги ҳудудларда қолган активлари ва мулкига банд солинади, мамлакат фуқароларига эса у билан ҳар қандай алоқага киришиш тақиқланади.
Изоҳ (0)