Миср собиқ президенти Ҳусни Муборакни бутунлай афв этиш юзасидан киритилган даъво ҳақидаги суд ишининг биринчи мажлиси 24 январь куни бўлиб ўтади. Бу қарорни Миср давлат кенгаши ҳузуридаги Маъмурий суд қабул қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Давлат кенгаши раисининг тушунтиришича, даъво Миср фуқароси томонидан киритилган бўлиб, унда мамлакатнинг амалдаги раҳбариятига собиқ президентни дарҳол ва бутунлай афв этиш тавсиясини йўллаш сўралади.
Ҳусни Муборак бир неча йилдан бери Қоҳира ҳарбий госпиталида сақланади. Бу вақт ичида унинг кўрсатмаси билан 2011 йилда тинч намойиш иштирокчиларига қарши зўравонлик ва куч ишлатилгани ҳақидаги иш кўплаб суд инстанцияларида кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, Ҳусни Муборак давлат маблағларини ноқонуний ўзлаштириб, мамлакат четига олиб чиқиб кетишга айбланмоқда.
Изоҳ (0)