Хитой 1 январдан Буюк Британияга темир йўл орқали тўғридан-тўғри юк ташишни йўлга қўйди. ХХР шарқидаги Чжэцзян провинциясининг Иу шаҳридан Лондонга юк составлари қатнайди, деб хабар беради «Интерфакс».
12 минг километр узунликдаги йўналиш бўйлаб саёҳат 18 сутка вақт олади. Поезд Қозоғистон, Россия, Беларусь, Польша, Германия, Бельгия ва Франция орқали ўтади. Дастлабки ойларда рейс ҳафтасига бир марта амалга оширилади.
Рейс оператори Yiwu Timex Industrial Investment Co. компаниясидир. У бир йилдан бери темир йўл орқали Хитой ва Испания орасида юк ташийди.
Биринчи поезд кийим-кечак, сумкалар ва истеъмол товарлари олиб кетмоқда.
Изоҳ (0)