Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил 1 январида жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ставкаларини оширди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Янги ставкалар Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига биноан ўрнатилади.
Солиқ ставкаси мулкнинг инвентар нархининг 1,5 фоизидан 1,7 фоизига ошди. Шаҳарларда жойлашган, умумий ҳудуди 200 квадрат метрдан ошиқ бўлган дала ҳовли бинолари, гаражлар ва бошқалар бундан мустасно.
Шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200–500 квадрат метр бўлган уй ва квартиралар учун ставка 1,8 фоиздан 2,1 фоизгача, 500 квадрат метрдан ошиқ бинолар учун 2,5 фоиздан 2,9 фоизга ошди.
Бошқа аҳоли пунктларидаги 200 квадрат метрдан ошиқ майдонга эга мулклар учун солиқ ставкаси 2,1 фоизни ташкил этади. Илгари бу кўрсаткич 1,8 фоизга тенг эди.
Инвентар нархи бўлмаган тақдирда солиқ олиш учун Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 20,328 миллион сўм миқдоридаги шартли нарх, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларида эса 8,833 миллион сўм миқдоридаги шартли нарх қабул қилинади.