Жанубий Корея президенти, лавозимидан вақтинчалик четлаштирилган Пак Кин Хе Конституцион суднинг президент импичменти юзасидан биринчи мажлисига келмади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Конституцион суд раиси Пак Кин Хенинг келмаганини сабаб сифатида кўрсатиб, мажлисни тўққиз дақиқадан сўнг ёпиқ деб эълон қилди.
«Биз импичмен ҳақидаги ишни қатъий ва ҳаққоний кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз», — деди у сўзининг якунида.
Иккинчи мажлис 5 январга режалаштирилган. Агар президент суд залига яна келмаса, иш унинг вакили иштирокида кўриб чиқилади. Ўз навбатида, президентнинг вакили Пак Кин Хе кейинги мажлисларга ташриф буюриши ҳам даргумон эканлигини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси президенти дугонаси асосий роль ўйнаган коррупцион жанжал туфайли халқ орасида ишончини йўқотди. Шундан сўнг мамлакат парламенти уни истеъфога чиқариш фойдасига овоз берди. Мазкур импичмент натижалари Конституцион судда кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)