АҚШнинг Техас штатидаги Амарилло шаҳрида 7–17 ёш орасидаги тўрт нафар бола фосфин билан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди. Яна беш кишига шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда, деб хабар беради «РБК».
Амарилло ўт ўчириш департаменти вакилининг сўзларига қараганда, фожиага кемпер остига сепилган пестицид сабаб бўлди. Жабрланувчилар шу кемпер остида яшаган бўлиб, улар кемирувчилар ва зараркунандаларга қарши пестицидлар сепган эди.
Кейинчалик болалар пестицидни ювиб ташлашга ҳаракат қилди, лекин унинг таркибидаги фосфид сув билан реакцияга киришиб, ўта заҳарли фосфин гази ажралиб чиқди.
Изоҳ (0)