Иккита Ford Mustang купеси автомобиль шинаси ёрдамида энг йирик сурат чизиш бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
«Пушти ранг лента»ни эслатувчи – кўкрак саратонига қарши курашни қўллаб-қувватлайдиган халқаро ташкилот ва шахслар белгисининг сурати 883,98 квадрат метрни ташкил этди.
Гиннеснинг рекордлари китобига киритилгани ҳақидаги сертификат Ford’нинг БААдаги дилерлари – AlJazirah Vehicles Agencies ва AlJazirah Ford Racing компанияларига тақдим этилди.
Шиналар ёрдамида суратни чизиш учун 45 дақиқа керак бўлгани таъкидланмоқда. Бироқ суратни чизишда тўхтовсиз дрифт амалга оширилгани ёки сурат танаффуслар билан чизилганига аниқлик киритилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)