«Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ ХК Бош директори жаноб Ван Пэн билан интервью.
— Жаноб Ван, сизнингча, 2016 йил Ўзбекистонда Huawei компанияси учун қандай ўтди?
— Бир сўз билан айтганда, мен кетаётган 2016 йилни мана бундай таърифлашим мумкин: серҳаракат, рақобатга бой, муваффақиятли ҳамда Huawei компанияси учун самарадор.
Батафсил гапирадиган бўлсам, жорий йилда амалга оширганимиз қуйидаги ишларни алоҳида қайд қилиб ўтмоқчи эдим. Биринчи навбатда, компаниямиз Ўзбекистон жадал фаолият юритаётган охирги 15 йил ичида биз офисимизни Huawei логотипи билан белгиладик. Энди Тошкентнинг бир марказий кўчасидан ҳам Huawei рамзларини кўрмай ўтмайсиз.
Маълумки, компаниямиз уч асосий бизнес йўналишда ишлайди, булар carrier (мобил операторлар билан ишлаш), enterprise (корпоратив мижозлар билан ишлаш) ва consumer (мобил ускуналар ва смартфонлар ишлаб чиқариш ва сотиш). Жорий йилда биз ҳамкорларимиз, мамлакат мобил операторлари билан янада яқинлашишнинг, ҳамкорликнинг янги стратегиясини бошлаб, Ўзбекистон бозоридаги ўрнимизни мустаҳкамлашнинг уддасидан чиқдик.
Биз мобил операторлар вакиллари иштирокида қатор халқаро ҳамда минтақавий саммит ва форумлар ўтказдик, уларга бутун дунёдан энг яхши халқаро экспертларни таклиф қилдик, улар ўз тажрибаси ва билимлари билан ўртоқлаша олсин учун. Mobile Broadband (мобил интернет ривожига бағишланган) ва Cloud Summit (булутли технологиялари ривожига бағишланган) саммитлари ҳамкорларимизда катта қизиқиш уйғотди. Кейинги йил биз ушбу анъанани давом эттиришни хоҳлаймиз ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг турли соҳалари бўйича янада кўпроқ ҳамкорларимизни қамраб олишга ҳаракат қиламиз.
Корпоратив сегмент йўналиши ҳақида гапирар эканман, шуни таъкидлаб ўтмоқчи эдимки, биз йирик ва ўрта корпорацияларга, шу жумладан, давлат компанияларига тақдим этадиган ечим ва технологиялар шу йўналишда кўпдан бери ишлаётган жаҳон брендларидан мутлақо ортда қолмайди. Улардан фарқли равишда, биз мижозларнинг талабларига осон мослашамиз ҳамда буюртмачининг хоҳиши ва эҳтиёжларидан келиб чиқамиз. Нарх параметрларида бизнинг таклифларимиз бошқаларникидан кўра мафтункорроқ бўлиши мумкин, лекин бу арзонми, демак, сифати ёмон дегани эмас. Хизматларимиз, маҳсулотларимиз ва ечимларимиз сифати йил сайин такомиллашиб бормоқда ва айрим жиҳатларига кўра Европа ва АҚШ брендларидан устун туради. Huawei компаниясининг бош кредоси — мижозларга йўналтирилганлик ва у билан бирга телекоммуникациялар бозорини ривожлантириш.
Терминал бизнес, бошқача айтганда — смартфонлар ва турли мобил ускуналар бу йилда ўз қиёфасини тубдан ўзгартирди. Бизнинг илмий лабораторияларимиз ниҳоят жаҳон даражасига етди ва ишлаб чиқараётган девайсларимиз бутун дунёда ўз харидорини топиб бормоқда. Лионель Месси, Генри Кэйвил ва Роберт Левандовски сингари юлдузлар дунёнинг турли мамлакатларида фахр билан Huawei брендининг юзига айланди.
Ўзбекистонда биз ўхшаш шахсни, машҳур инсонни, фақат маҳаллий даражада эмас, балки жаҳонда эътироф этилган кишини — ФИФА рефериси, Осиёнинг футбол бўйича энг яхши ҳаками Равшан Эрматовни танладик. Бизнинг слоганимиз — «Адолатли танлов қил» футбол ўйини чоғида реферининг адолатли қарори билан мос келади, негаки у муҳим ўрин тутади, ҳар қандай ўйинни гўзал ва мафтункор қила олади. Биз жаноб Эрматовнинг адолатли эканлигидан шубҳаланмаймиз ва Ўзбекистон халқи бизнинг фикримизни қўллаб-қувватлайди деб ўйлаймиз.
— Ўзбекистон АКТ саноатининг ривожи ҳақида гапирар экансиз, компаниянгизнинг бу сектордаги ролини қандай белгилаган бўлар эдингиз?
— Huawei компанияси ҳар доим узоқ истиқболли ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик ғояларига содиқ қолади. Биз ҳар доим очиқ мулоқотга ва бозор қийинчиликларига тайёрмиз, биз уларни фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан енгиб ўта оламиз. Ўзбекистонда кўп бора келажак ёш авлод қўлида эканлиги ҳақидаги фикрни эшитганман. Бу жумлада кўп маъно ва ҳақиқат бор. Шундан келиб чиқиб, шуни қайд қилиб ўтмоқчиманки, Huawei компанияси АКТ соҳаси мутахассислари ва ёш иқтидор соҳибларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Жорий йилда биз икки олий ўқув юрти — ТАТУ ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан англашув меморандуми имзоладик. Бутун дунёда HAINA деб аталадиган Huawei академиясини очдик. Мақсадимиз — ахборот хавфсизлиги, тармоқ ривожлантириши ва ахборот-коммуникация технологиялари сингари муҳим йўналишларда муносиб кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш.
Биз булутли технологиялар, кенг чизиқли алоқа, хавфсиз шаҳар ечими, Ўзбекистонни рақамлаштириш ва маълумот марказлари ғоясини фаол илгари сурмоқдамиз. Мамлакатда бу технологиялар ва ечимлар ривожи «Электрон таълим», «Электрон тижорат», «Электрон соғлиқни сақлаш» ва, табиийки, «Электрон ҳукумат» сингари йўналишларнинг кўтарилишига ёрдам беради. Бундай платформаларнинг яратилиши ва ривожлантирилиши Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятининг ривожланиши ва аҳоли фаровонлиги билан бевосита боғлиқ бўлади, негаки бутун дунёда АКТ ривожи ЯИМ ўсиши билан тўғридан-тўғри алоқадор.
Биз Ўзбекистон бозор иқтисодиёти ривожланишини хоҳлаймиз, бу билан ахборот технологиялари ва коммуникациялари бозори ҳам кенгайиб боради, у ерда эса Huawei каби компаниялар кўпроқ инвестиция киритиши ҳамда сектор ўсиши билан бир маромда ривожланиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон журналистлари учун ўтказилган «Медиа Тур» лойиҳасини қайд этиб ўтмоқчи эдим. Компания тарихида ва, ўйлашимча, мамлакат медиа саноати тарихида биринчи марта Huawei ОАВнинг барча тармоқлари вакилларини битта гуруҳга тўплай олди. Тўққиз кишидан иборат гуруҳ Huawei компаниясининг штаб-квартирасига ташриф буюриб, энг янги технологиялар ва ечимлар билан танишишга муяссар бўлди. Биз журналистларни Пекин, Шанхай ва Шэньчжэнь каби шаҳарларга таклиф эта олдик, у ерларда компаниянинг илмий-тадқиқот марказлари фаол иш юритмоқда, у ерда Huawei’нинг борган сари тезроқ жаҳон телекоммуникациялар бозорига интеграциялашаётган маҳсулотлари билан танишиш ва уларни синовдан ўтказиш мумкин. Ўйлайманки, бу тажриба журналистларга ҳам, бизга ҳам ёрдам берди. Биз Huawei қай даражада глобал компанияга айланганини ва биз ОАВ вакиллари билан қай даражада очиқ ва яқиндан мулоқот қила олишимизни исботладик ва кўрсатдик.
— Huawei компаниисининг 2017 йил учун режалари. Қандай янгиликлар, сюрпризлар ва янги ишланмаларни тайёрламоқдасиз?
— Одатда биз келажак режалари ҳақида гапиришни яхши кўрмаймиз, биз яхшиси Ўзбекистонда АКТ ва телекоммуникациялар бозорини ривожлантиришга қай даражада содиқ эканлигимизни амалда кўрсатамиз. 2016 йили Huawei компаниясини «энг инновацион» деб тан олишди, демак, янги йилда ҳам биз бу маслакка муносиб бўлишимиз лозим. Компаниянинг ҳар уч бизнес йўналишида биз мижозларимиз ва фойдаланувчиларимиз талабларидан келиб чиққан ҳолда инновацион ечимларни илгари суришни режалаштирмоқдамиз. Ўтган йили Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий ҳаётида кўп ўзгаришлар рўй берди ва рўй бермоқда. Ўйлайманки, Huawei компанияси мамлакат раҳбарияти белгилаган йўлга мувофиқ бўла олади ҳамда Ўзбекистондай ажойиб мамлакат аҳолисининг фаровонлиги ва ҳаёт даражаси яхшиланишига йўл очадиган ахборот технологиялари ривожига ёрдам бериш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Бизнинг бош шиоримиз — дунёни, шу жумладан, Ўзбекистон, янада яқинлаштириш.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистондаги Huawei компанияси номидан мамлакат аҳолисини янги 2017 йил билан табриклашга, ўзбекистонликларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва руҳий камолот тилаб қолишга ижозат бергайсизлар!
Қисқа таржимаи ҳол:
Ван Пэн (Wang Peng) — «Huawei Tech Investment Tashkent» (Huawei савдо белгиси) компанияси бош директори. 1978 йили ХХРнинг Шаньси провинциясида туғилган. 1997–2001 йилларда Харбин технологик институтида алоқа муҳандиси мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Хитой, инглиз ва рус тилларини билади. Huawei компаниясида 2001 йилдан буён ишлайди. Юқори технологик симсиз алоқа ва сотувлар йўналишлари бўйича турли техник ва раҳбар лавозимларни эгаллаган. Ўзбекистонга тайинлангунига қадар жаноб Ван Пэн Huawei’нинг Олмаотадаги бош директори, Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси вице-президенти лавозимларида ишлаган. 2016 йили «Huawei Tech Investment Tashkent» компаниясининг бош директори этиб тайинланган.Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)