30 декабрда Фарғона шаҳрида Тошкент ҳайвонот боғининг филиали иш бошлади. Бу ҳақда, Тошкент ҳайвонот боғининг расмий сайтига асосланиб, «Газета.uz» маълум қилди.
26 декабрь куни Тошкент ҳайвонот боғи Фарғонага 29 турдаги 65 жониворни топширди. Улар орасида йўлбарслар, арслонлар, айиқ, Канада бўриси, туёқли жониворлар, икки турдаги маймун, бақланлар, товуслар, чағалаклар ва бошқа жониворлар бор.
Янги ҳайвонот боғининг ҳудуди 5 гектар майдонни эгаллайди. У ерда, турли жониворларга мўлжалланган вольерлардан ташқари, қаҳвахона ва болалар аттракционлари бор. Дарахтзор ичида ташрифчилар дам олиши учун ўриндиқлар ўрнатилган. Бундан ташқари, фаввора қурилган бўлиб, у меҳмонларга иссиқ кунларда мадор бўлади.
Изоҳ (0)