27 декабрь куни Минск трактор заводи янги йил томошасини уюштирди. Унинг энг диққатга сазовор қисми рақсга тушаётган тракторлар шоуси бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Томоша заводнинг кириш қисмида намойиш этилди. Шоуда олтита «Беларусь» кишик габаритли трактори иштирок этди. Улар бастакорлар Георгий Свирдов ва Ричард Клайдерман мусиқа садолари остида вальс ва тангога рақсга тушди.
Томошабинлар рақсга тушаётган тракторлардан ташқари Беларусь юлдузлари концертини томоша қилишлари мумкин эди, шунингдек, егуликлар таклиф қилувчи чодирлар ўрнатилган.
Тракторлар томошаси 20 дақиқага яқин давом этган. Тадбир эса лазер шоуси ва мушакбозлик билан якунланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)