Proton Light ташувчи ракетасининг учирилиши билан боғлиқ харажатлар 50–55 миллион долларни ташкил этади. Бу АҚШнинг SpaceX компаниясига тегишли Falcon 9 ракетаси нархидан 10 миллион долларга арзонроқдир, деб маълум қилади «ТАСС».
«Бозорга енгиллаштирилган версияни чиқаришга қарор қилинди. Proton Light тижорий фойдаланишга мўлжалланади... Бу гўзалликнинг нархи 50–55 миллион доллар атрофида бўлади», — маълум қилди Россиянинг «Техномаш» ташкилоти («Роскомос»нинг бош корхонаси) бош директори Дмитрий Панов Facebook’даги саҳифаси орқали.
Панов ижтимоий тармоқдаги постига «Чемберленга ҳам, Илон Маскка ҳам жавобимиз» деб номлади. Бу билан у Россия ишлаб чиқарган ракета АҚШнинг энг олд муқобилидан анча устун туришига ишора қилди.
Falcon 9 нинг нархи 62 миллион долларга баҳоланади.
Изоҳ (0)