Уганданинг Альберт кўлида бортида футбол жамоаси ва мухлислар бўлан кема ҳалокатга учради. Бу ҳақда The Sun нашрига асосланиб, «iSport.ua» маълум қилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, Булиза округидаги қишлоқлардан бирининг футбол жамоаси ва унинг мухлислари Рождество байрами муносабати билан ўртоқлик ўйинига йўл олаётганди. Кема қирғоқдан 100 метр сузиб ўтгач, ағдарилди ва чўкиб кетди.
Ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 21 киши бедарак йўқолди. 15 киши қутқариб қолинди. Хабарда таъкидланишича, аксарият ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганлар сузишни билмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)