Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди пленумларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий суд ва Олий хўжалик суди судьялари, фуқаролик, жиноят ва хўжалик ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари, ҳуқуқшунос олимлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва ОАВ вакиллари иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.
Олий суд раиси Ш. Ғозиев, Олий хўжалик суди раиси К. Комилов ва бошқалар мамлакатда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлади.
Қўшма йиғилишда Олий суд ва Олий хўжалик суди пленумларининг айрим қарорларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарорларига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.
Кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Изоҳ (0)