Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатдаги энг машҳур сиёсатчи бўлиб қолмоқда. Буни TNS Emnid агентлиги ўтказган ижтимоий сўров натижалари кўрсатмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Маълум бўлишича, Германия фуқароларининг 56 фоизи Меркель 2017 йилнинг асосий сиёсий қийинчиликларини енгиб ўтишига ишонади.
Иккинчи ўринда Германия Христиан-социал иттифоқи раҳбари Хорст Зеехофер 39 фоиз натижа билан турибди. Германия Социал-демократик партияси раҳбари, вице-канцлер Зигмар Габриэлга эса респондентларнинг 35 фоизи ишонч билдирди.
Шунингдек, 32 фоиз одам Европарламент раиси Мартин Шульцга ишонч билдирди. Бешинчи ўринни яшиллар раҳбари Жем Ўздемир 25 фоизлик натижа билан эгаллади.
Сўров 20–21 декабрь кунлари ўтказилди. Унда 1002 нафар Германия фуқароси иштирок этди.
Изоҳ (0)