Россия мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти ҳалокати ерида қутқарув операцияси иштирокчилари борт дум қанотининг бир қисмини топиб, сувдан олиб чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Йирик бўлак олиб чиқилди. Катер ҳисоботига кўра, бу дум қанотининг бир қисми. Шунингдек, у ерда иккита борт ўзиёзари борлиги тахмин қилинмоқда», — маълум қилди агентликнинг фавқулодда хизматлардаги манбаси.
Бўлакнинг қайси қисмга тегишлилигини аниқлаш учун уни қирғоққа олиб келиш талаб этилади, деб қўшимча қилди вазирлик вакили.
Изоҳ (0)