Франциянинг «Монпелье» клуби бош мураббийи Фредерик Антц таътилга чиқиб кетаётган футболчиларни назоратда ушлаб туришнинг янги услубини ўйлаб топди ва бунга раҳбариятни ҳам кўндирди.
Қишки таътилда футболчиларнинг ортиқча вазн тўплашига йўл қўймаслик мақсадида, таътилдан қайтган ҳар бир йигит тарозига тортиладиган ва ортиқча ҳар бир грамм учун 1 евродан солиқ солинадиган тизим ишлаб чиқилди, деб хабар берди «Sports.ru».
«Бор-йўғи 1 евро сизга кулгули бўлиб туюлмоқдами? Унда 1 килограммда 1000 грамм борлиги ҳақида ўйлаб кўринг», — деди Фредерик Антц. Шундан кейин барча футболчиларини тарозига таклиф қилди ва уларнинг айни вақтдаги вазнини ёзиб олди.
Таътилдан вазн ташлаб қайтган футболчиларга йўқотилган ҳар бир грамм учун 1 евродан бериладими ёки йўқ, ойдинлик киритилмаган.
Изоҳ (0)