Ёввойи табиатни тадқиқ этувчи америкалик Койот Петерсон Марказий ва Жанубий Америкада тарқалган, энг оғриқли тишловчи ўқ чумолини ўзида синаб кўрди. Роликка Complex нашри эътибор қаратди, деб ёзади TJournal.
Қумурсқанинг ушбу турини Петерсон Коста-Риканинг тропик ўрмонларидан топди. Тадқиқотчи улардан бирини контейнерга солиб, анча вақтгача уни қўлига қўйишга жазм қилмади.
Чумоли Петерсонни чақиб олганда у шу заҳоти ерга йиқилди ва «У қўлимга қадалиб қолди! У қўлимга қадалиб қолди!» деб қичқирди. Шундан кейин у кучли оғриқдан азоб чекди. Унинг чумоли тишлаган қўли ва бўйнини кучли мушак қисиши сиқиб қўйди, юзида эса шишлар пайдо бўлди.
Ўқ чумолининг чақиши энтомолог Жастин Шмидт томонидан тақдим этилган шкала бўйича энг оғриқли ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)