Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) футбол клубларида фаолият олиб бораётган мураббийлар ичидан 2016 йилдаги энг яхшисини аниқлади, деб хабар берди «Sports.ru».
Мадриднинг «Атлетико» клубини Европа Чемпионлар Лигасига қадар етаклаб борган Диего Симеоне унга кўра барча таъқибчиларини ортда қолдирди. Аргентиналик мураббий бу йўлда 113 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Диего Симеоне билан бир хилда мусобақаларда иштирок этган ва ҳаммасида ундан яхшироқ натижа қайд этган Зинедин Зиданга 2-ўрин насиб қилди. Унинг бошқарувида «Реал» Ла Лиганинг ўтган мавсумини 2-ўринда якунлаб, «Атлетико»дан ўзиб кетганди. Чемпионлар Лигаси финалида ҳам «Атлетико» айнан Зидан бошқарувидаги «Реал»га имкониятни бой берганди.
«Лестер» билан Англия чемпионлигини қўлга киритган италиялик Клаудио Раньери учталикдан жой олди. 4-ўрин «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиолага насиб қилди. У ўтган мавсум Германиянинг «Бавария» клубида фаолият олиб борганди. Ўша вақтда «Севилья»да ишлаб, бугунги кунда «ПСЖ» клубини бошқараётган Унаи Эмерига бешинчи ўрин насиб қилди, «Барселона» мураббийи Луис Энрике эса олтиталикка кирди.
Ўнталикдан, шунингдек, Юрген Клопп, Маурисио Почеттино, Массимилиано Аллерги ҳамда «Мамелоди Сандаунс» клубини Африка қитъаси чемпиони қилган Питсо Масимане жой олди.
Изоҳ (0)