Қора денгизда қутқарув ишларини олиб бораётган Россия мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари жамоаси ҳалокатга учраган Ту-154 самолётининг фюзеляжини аниқлагани ФВВ Жанубий минтақа қидирув-қутқарув отряди томонидан маълум қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Даставвал 27 метр чуқурликдан фюзеляж топилгани ҳақида баёнот тарқатилган эди. Аммо кейинроқ бу фюзеляж эмас, ҳалокатга учраган лайнер бўлаклари экани аниқланди.
«Ғаввослар тўрт бўлак топди, улардан бири тўрт метр узунликда», — деб маълум қилди вазирлик вакили.
Изоҳ (0)