Россиянинг Самара шаҳрида жойлашган, яқинда ҳалокатга учраган Ту-154 самолётини ишлаб чиқарган «Авиакор» заводи тергов органларига самолёт ҳужжатларини тақдим этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Тергов органлари вакиллари заводга 25 декабрь куни ташриф буюрди. Айтилишича, завод улар тергов ишларини олиб бориши учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр.
«Авиакор» заводини тасарруф этувчи «Русские машини» корпорациясининг маълум қилишича, ҳалокат содир бўлган тақдирда техник ҳужжатларнинг текширувдан ўтказилиши стандарт жараён ҳисобланади. Бундан ташқари, қулаган Ту-154 ни қуришда иштирок этган ходимлар терговга максимал даражада ёрдам кўрсатмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)