Тугаб бораётган йилнинг тўққиз ойи якунига бағишлаб ўтказилган «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг йиғилишида лицензия олган хонандалар ва лицензия беришга лойиқ бўлмаганлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ айтилди, деб ёзади «Qalampir.uz».
Маълумотларга қараганда, 2016 йилнинг январь—сентябрь ойлари давомида 2 074 нафар санъаткорга лицензия берилган.
Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш истагида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига мурожаат қилган 50 нафар санъаткор рад жавобини олган.
Ўз концерт дастурини тақдим этиш истагида бир марталик рухсатнома (лицензия) сўраб «Ўзбекнаво»га мурожаат қилганларнинг ҳужжатлари 29 та эксперт комиссияси йиғилишида кўриб чиқилган. Улардан 554 кишига бир марталик рухсатнома берилган, 11 та ариза рад этилган.
Изоҳ (0)