Исландиянинг шарқий қисми аҳолиси маҳаллий каналдаги об-ҳаво кўрсатуви бошловчисидан улар яшовчи ҳудудни тўсиб қўймасликни илтимос қилди. Бу ҳақда Iceland Monitor маълум қилди.
Исландияликларнинг сўзларига қараганда, улар об-ҳаво харитасининг ўз ҳудуди учун маълумотлар акс этган қисмини ҳеч қачон кўрмаган. Дастур томошабинлари бошловчи кадрда сира ҳаракатланмаслиги ва мамлакатнинг фақат ғарбий қисмига эътибор қаратишидан норози бўлган.
Норози фуқаролар Facebook’да «Ҳурматли синоптиклар, Исландия шарқини тўсишни бас қилинг» деб номланган гуруҳ ташкил қилди. «Эртага мамлакатнинг шарқий қисмида оқ кўйлак ва костюм кутилмоқда», — деб ёзади гуруҳ аъзоларидан бири.
Бошқа фойдаланувчилар об-ҳаво ҳақидаги кўрсатувни намойиш этувчи каналга чапақай бошловчини ишга олишни таклиф қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)