AdMe ҳаётда учратса бўладиган кинофильмлардаги машҳур жойларнинг фотогалереясини тақдим қилди.
Dark Hedges ҳиёбони
Dark Hedges (Қоронғи шох девор) – эҳтимол, дунёдаги энг чиройли шох деворли ҳиёбонлардан бири. Шимолий Ирландияда жойлашган ҳиёбонни «Тахтлар ўйини» сериалининг 1 ва 2-мавсумларида учратиш мумкин.Вади Рам саҳроси
Ўзга сайёранинг ландшафтлари сифатида фойдаланилган ушбу саҳро Иорданияда жойлашган. Вади Рам саҳроси «Марслик», «Юлдузлар жанги», «Трансформерлар» ва «Прометей» фильмларида намоён бўлган.
Орегон штати шифохонаси
Орегон штати шифохонаси бош врачи Дин Брукс ўз клиникасида «Какку ини остидаги парвоз» фильмини суратга олишга рухсат берган. Семка вақтида шифохона бўлимларидан бири бўш бўлган, баъзи даъволанаётганлар эса кинокартинада суратга тушган. Дин Брукснинг ўзи фильм маслаҳатчиси бўлиб, доктор Спиви ролини ижро этган.Татавин шаҳри
«Юлдузлар жанги» Туниснинг бир нечта жойида суратга олинган. Шулардан бири Татавин шаҳри бўлган. Жорж Лукас фильмининг шарофати билан Татавин шаҳри сайёҳлар орасида шуҳрат қозонди. Фильмдаги Татуин сайёраси эса мазкур шаҳар номига аталган.Герлицдаги универмаг
«Гранд Будапешт меҳмонхонаси» ролида Герлиц шаҳри (Германия)даги универмаг суратга тушган. Суратга олиш жараёнида универмагнинг интерьери ва декорациялари икки марта ўзгарган. Сабаби, фильм аввалида 1960 йиллар, кейин эса 1930 йиллар кўрсатилган.Нью-Йоркдаги Gapstow Bridge кўприги
Тошдан ясалган Gapstow Bridge кўприги Нью-Йорк шаҳридаги Марказий паркда жойлашган. Ушбу кўприкни «Уйда ёлғиз—2», «Танноз хоним», «Шафқатсиз ўйинлар» каби фильмларда кўриш мумкин.9 ¾ платформаси
Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда намоён бўлган серҳли калонна ҳаётда оддий кўринишга эга. 9 ¾ платформаси Лондоннинг шимоли-шарқидаги King’s Cross темирйўл вокзалида жойлашган.Каава водийси (Гавайи)
«Ҳаёт-мамот» (Lost) сериали қаҳрамонларидан бири Хёрли орол аҳолисини ғам-ғуссадан халос этиш учун гольф бўйича мусобақа ташкил қилади ва бунинг учун катта текисликдан фойдаланади. Текислик аслида Гавайи оролларида жойлашган. Ҳозирда бу ерда Хёрли ҳайкали ва сериал номи битилган пештахтани учратиш мумкин.Вудстокдаги вилла
«Суғур куни» комедиясида бош қаҳрамон Билл Мюррей яшаган вилла Иллинойс штатидаги Вудсток шаҳрида жойлашган. Айни вақтда уй сотувга қўйилган. Бир муддат аввал эса у кичик меҳмонхона сифатида фойдаланилган.Снайфедлсйёкьюдл ва Ватнайёкьюдл музликлари
Исландиядаги мазкур музликлар «Интерстеллар» фильми қаҳрамонлари ташриф буюрадиган Миллер ва Манн сайёралари образи бўлган.
Изоҳ (0)