Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда аввалига «Sports.uz», кейинроқ эса «Championat.asia» сайти хабар берди.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси бошқарув раиси этиб тайинланган Эргаш Шоисматов «Бунёдкор» президенти сифатида Миржалол Қосимовни жамоага қайтармоқчи, деб маълумот берган «Championat.asia».
«Sports.uz» эса Миржалол Қосимовга Бахтиёр Ашурматов ёрдам беришини ҳам қўшимча қилган. «Охирги пайтларда Лушчаннинг натижаларидан мухлислар умуман қониқиш ҳосил қилмаяпти. Шунинг учун клуб мутасаддилари бу жиҳатни инобатга олиб, ‘қалдирғочлар юраги’ Миржалол Қосимов жамоага қайтиши кутилмоқда», — деб ёзилган сайтдаги хабарда.
Бир ҳафта муқаддам ҳам «Бунёдкор» клубида президент алмашган бўлиб, шундан кейин жамоа бош директори Бахтиёр Бобоев Миржалол Қосимов шаънига илиқ фикрлар билдирганди.
Изоҳ (0)