Таркибида спирт бор тиббий препаратлар, шу жумладан, «Валокордин» ва «Бояришник» рецептлар бўйича сотилади. Бу ҳақда Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Александр Хлопонин баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
Шунингдек, у таркибида спирт бор препаратлар сотувчи аппаратлар йўқ қилинишини айтиб ўтди.
«Тиббий препарат сифатида ишлатиладиган ва баъзилар ичадиган ‘Бояришник’ дамламаси ҳам дорихонада рецепт бўйича сотилади. Ҳозиргидай автоматлар орқали эмас», — тушунтирди у.
Хлопониннинг фикрича, сотиш миқдорига ҳам чеклов ўрнатиш лозим.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Иркутск шаҳрида «Бояришник»дан заҳарланиб ўлганлар сони 71 кишига етди.
Изоҳ (0)