Ироқнинг Мосул шаҳрида амалга оширилган уч теракт оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Портлашлар шаҳарнинг ҳарбийлар назорати остидаги ҳудудида рўй берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Уч ҳолатда ҳам худкуш террорчилар миналаштирилган автомобилларни портлатган. Улар ҳарбийларни ҳам, тинч аҳолини ҳам нишонга олган эди.
Бундан ташқари, Мосулда гуманитар ёрдам кўрсатаётган тўрт нафар гуманитар миссия вакили миномётлар зарбаси остида қолиб ҳалок бўлган. Гап шаҳар шарқида рўй берган икки алоҳида ҳужум ҳақида бормоқда, деб аниқлаштиради Reuters. Улардан ташқари, ҳужум оқибатида яна етти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)