Uber такси чақириш сервиси Сан-Франциско кўчаларида (Калифорния штати) ҳайдовчисиз автомобиллардан фойдаланиш бўйича лойиҳадан бир ҳафта ўтиб воз кечишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
21 декабрь куни Калифорния штати транспорт департаменти шаҳар кўчаларига қўйилган барча 16 ҳайдовчисиз автомобилларнинг регистрациясини бекор қилди. Илгарироқ идора Uber’ни лойиҳадан ўз ихтиёрига кўра воз кечишга чақирган эди.
Амалдорларнинг фикрича, Uber машиналарни ҳайдовчисиз сифатида рўйхатдан ўтказиши лозим эди. Аммо компания мутасаддилари машина рулида ҳар доим ҳайдовчи бўлиши боис ўзига хос рўйхатдан ўтиш тартиби керак эмас деган қарорга келган эди.
Сан-Францискодан илгари Uber Питтсбургда шундай турдаги илк автомобилларни ишлатган эди.
Изоҳ (0)