IMAX компаниясининг YouTube’даги расмий канали тасодифан Том Круз иштирокидаги «Мумиё» фильми трейлерининг овоз эффектлари қисмисиз техник версиясини жойлаштирди. Бу ҳақда The Wrap маълум қилмоқда, деб ёзади TJournal.
Трейлернинг биринчи қисмида актёрнинг овозидан ташқари фондаги мусиқа ва овоз эффектлари мавжуд эмас. Шунинг учун ушбу саҳна кулгули кўринади: қаҳрамонлар чийиллаб, бақириб, чинқириб ва бошқа тушуниб бўлмайдиган овозлар чиқаради.
Кейинчалик IMAX ўз каналидан ушбу видеони ўчириб ташлади.
Голливуд актёри Том Круз иштирокидаги янги «Мумиё» фильмининг биринчи трейлери YouTube’даги Universal Pictures студиясининг каналида 4 декабрда эълон қилинганди.
Картина сценарийнавис ва продюсер Алекс Курцман томонидан суратга олинмоқда. Фильмнинг кинотеатрлардаги намойиши 2017 йилнинг 8 июнидан бошланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)