Даниянинг Moller-Maersk компаниясига тегишли икки кема Франция соҳилларида чўкиб кетди. Копенгагенда фирма вакили тегишли баёнотни тарқатди, деб хабар беради «ТАСС».
Денгиз етказмалари билан шуғулланадиган компаниянинг ушбу икки кемасининг ҳалокатига нима сабаб бўлгани айтилмаяпти. Maersk Searcher ва Maersk Shipper техник кемалар бўлиб, шельфдан нефть олишда қўлланар эди. Улар муддатини ўтаб бўлиб, утилизация учун Туркияга жўнатилаётган эди. Кемаларда экипаж бўлмагани боис ҳеч ким зарар кўрмади.
Кемалар 3,5 минг тонна сув сиғимига эга эди. Уларнинг корпуси узунлиги 82 метрни ташкил этарди. Транспортировка олдидан уларнинг резервуарлари ёқилғи ва мойлаш материалларидан тозаланган эди.
Изоҳ (0)