Шанхай суди немис маркаси номи ва логотипидан ноқонуний нусха кўчирганлик учун Хитойнинг икки фирмасини BMW компаниясига уч миллион юань (431 минг доллар) тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Shanghai Daily газетаси маълум қилди, деб ёзади Motor.
Суд жараёни давомида маҳаллий тадбиркор Чжоу Лецинь 2008 йилда очган Deguo Baoma Group компаниясининг номи Хитой тилида Германиянинг BMW автоконцерни номи билан ҳамоҳанг эканлиги аниқланди. Шундан кейин у Бавария автомобиль ишлаб чиқарувчисининг фирма эмблемаси билан деярли бир хил логотипли BMN савдо маркасини рўйхатдан ўтказган.
BMW брендига тақлид қилишда айбланган иккинчи компания кийим ишлаб чиқарувчи Chuangjia компанияси бўлди. Бир неча йил давомида хитойликлар BMW символикасини осонгина ўқиш мумкин бўлган логотипли маҳсулот чиқарган.
Суд ҳар иккала компанияни немис маркасининг фирма услубидан ноқонуний нусха кўчиришда ва ундан даромад орттириш учун фойдаланганликда айбдор деб топди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)