АҚШда Мишель Махони ва унинг собиқ эри Жефф Бесерра 24 йиллик никоҳдан сўнг ажрашганлигини нишонлаш учун базм уюштирди. Бу ҳақда Buzzfeed хабар бермоқда, деб ёзади TJournal.
Базм кечаси 18 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтди. Унда эр-хотин ичимлик ичиб, рақсга тушди. Махонининг ҳикоя қилишича, кеча ажримдан сўнг қариндошлар ва дўстлари орасида кескинлик юзага келишининг олдини олиш учун ўтказилган.
Базмга тайёргарлик жараёнига уларнинг қизи Эмма ёрдам берди. Кейинчалик у кечани жуда қувноқ ўтганлигини маълум қилган. Тайёргарлик жараёни икки ойга яқин вақт олган. Бироқ биргаликдаги меҳнатлари натижасида собиқ эр-хотин базмида байрам торти ва башоратлар печеньеси ҳам бор эди.
Эмма суратларни Twitter’даги саҳифасига жойлади. Унинг пости тез орада кўплаб «лайк» тўплади. Нишонлашнинг эртаси куни Бесерра собиқ рафиқасига тостер совға қилди. У кенг тарқалган тўй совғаси ҳисобланади. Мишель эса улар ажрашишдан кейин ҳам дўстлик ва ўзаро ҳурматни сақлаб қолганлигини маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)