BBDO Berlin va MJZ’s Perlorian Brothers реклама агентлиги катта бўлмаган автомобиллар ишлаб чиқарувчи Smart компанияси учун машҳур киноштамплар – кинофильмлардаги қолипларга асосланиб реклама тайёрлади, деб хабар бермоқда TJournal.
Мазкур видеороликлар орқали компания турли қолиплардан холи эканини кўрсатиб бермоқчи бўлди. Биринчи роликда одатий Голливуд пойгаси намойиш қилинган. Полиция машинаси ҳавода қотиб қолган бир вақтда кадрга Smart машинаси кириб келади ва унинг ичидаги ҳайдовчи полициячилар билан мулоқотга киришади.
– Хайрли кун, офицерлар. Бу ерда нималар бўляпти? – деб сўрайди Smart ҳайдовчиси.
– Биз пойгадамиз, – дея жавоб қайтарди полициячилар.
– Нима учун секинлашган ҳолатда ҳаракатланяпсиз? Бу стереотипга ўхшаб кетади, – деб ҳаракатланишда давом этади Smart ҳайдовчиси.
«Ҳаммаси ҳеч нарса эмас, ҳеч нарса эса ҳаммаси» деб номланган иккинчи роликда Smart одатий оқ-қора француз фильмига кириб келади. Унда эркак ва аёл машинада ўтирган холда ҳаёт ҳақида суҳбатлашиб кетаётган бўлади.
«Ҳаёт мазмунини бахт, камалак рангларида излаб бўлмайди», – дейди аёл. «Бу жуда жиддий» – қўшимча қилди эркак. «Бунинг барчаси клише (стереотип)», – дея қитмирона жавоб қайтариб, ҳаракатда давом этди Smart ҳайдовчиси.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)