Анқарада Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши расмий Москванинг халқаро террорчиликка қарши фаол кураш олиб бораётгани билан боғлиқдир. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу туркиялик ҳамкасби Фикри Ишиқ билан учрашув чоғида маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
«Бундай актлар нима билан боғлиқлигини тушунамиз — бизнинг халқаро террорчиликка қарши курашимиз билан. Бошидан айтишим керакки, биз бу курашни тўхтатмаймиз ва, табиийки, ўз томонимиздан ишларни давом эттирамиз. Ишончим комилки, биргаликда натижага эришамиз», — таъкидлади у.
У Туркия мудофаа вазирига таклифга жавоб бериб, Москвага ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)