Анқара аэропортида Россиянинг Туркиядаги элчиси, суиқасд қурбони бўлган Андрей Карлов билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Маросимда Туркия фахрий қоровули қатнашди. Тадбирда марҳумнинг қариндошлари, Россия элчихонаси ходимлари, Туркия бош вазирининг ўринбосари Тўғрул Туркаш, ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу, Анқара ҳокими Мелих Гекчек, ТИВ вакиллари ҳамда хориж элчихоналари раҳбарлари иштирок этди.
Россиянинг Анқарадаги элчихонаси пресс-атташеси Ирина Касимованинг сўзларига қараганда, Карловнинг танаси 20 декабрь куни махсус борт билан Москвага етказилади.
Изоҳ (0)