Гарвард муҳандислик ва амалий фанлар мактаби (SEAS) олимлари гуруҳи пушти ранг олмосдан дунёдаги энг кичкина радиоприёмникни яратди. Бу ҳақда Motherboard хабар бермоқда.
Ускуна ўзига хос эффект — NV-марказ туфайли ишлайди. Ушбу қўшилма углерод атомларидан бири азот билан алмаштирилганда олмоснинг кристалл панжарасида ҳосил бўлади.
Мини-радио классик намуналарига хос барча асосий унсурларга эга — қувват манбаи, приёмник, электромагнит тўлқинларини электр токига айлантирувчи мослама, тюнер ва динамик.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ускуна жуда бақувват ва ҳар қандай шароитда ишлаши мумкин.
Изоҳ (0)