13 декабрь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Майкл Гаррет бир гуруҳ маслаҳатчи ва ёрдамчилар билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё»га АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.
Гарретнинг ташрифи хавфсизлик бўйича кенг кўламли ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан юқори даражада олиб борилаётган мулоқот давом этаётганидан далолат беради. Ташриф давомида генерал Гаррет делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари билан учрашди ҳамда Қуролли кучлар академиясида ўтган брифингда иштирок этди.
Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик Қўшма Штатлар учун Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашдаги бир воситадир, деб таъкидланади хабарда.
Самарали учрашувлар ва биринчи ташрифи якунидан сўнг генерал Гаррет 15 декабрь куни Ўзбекистондан учиб кетди.
Изоҳ (0)